“Кейинги ҳафта Дания Европа Иттифоқи давлатлари ва ҳукуматлари раҳбарларини қабул қилади, бу ерда биз хавфсизликка алоҳида эътибор қаратамиз. Шунинг учун душанбадан жумагача Дания ҳаво майдонини барча фуқаролик дронлари учун ёпамиз”, - деди транспорт вазирлиги.
Қарор сўнгги кунларда мамлакат аэропортлари ва ҳарбий базалари устида номаълум дронлар пайдо бўлгани ҳақидаги хабарларга асосланиб қабул қилинди, деб хабар беради немис N-Tv телеканали.
“Номаьлум бир давлат” Европа Иттифоқи ва НАТО давлатлари билан ўзининг дронлари орқали “хазиллашишда” давом этмоқда.