Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Дания 2040 йилга келиб пенсия ёшини 70 га кўтаради

Дания 2040 йилга келиб пенсия ёшини 70 га кўтаради

Дания парламенти пенсия ёшини босқичма-босқич 70 га оширишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини маъқуллади.

“Репорт” Европа ОАВларига таяниб хабар беришича, қонун лойиҳасини 81 депутат ёқлаб, 21 депутат қарши овоз берган.

Режага кўра, пенсия ёши босқичма-босқич оширилади: 2030-йилга бориб у 68 ёшга, 2035-йилга келиб 69 ёшга, 2040-йилга келиб эса 70 ёшга етади.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Данияда 67 ёшда нафақага чиқилади.

Бу ғоя тарафдорлари пенсия ёшини ошириш заруриятини мамлакатда умр кўриш давомийлигини ошириш билан боғлайди. Касаба уюшмалари, ўз навбатида, бу қадамларни танқид қилади.

Киритилди: 22:16 22.05.2025. Ўқилди: 489 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!