АҚШда жойлашган суриялик инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари Муоз Мустафанинг маълум қилишича, Дамашқ яқинида топилган оммавий қабрда собиқ президент Башар Асад ҳукумати томонидан ўлдирилган камида 100 000 кишининг жасадлари топилган. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
"Аслида, юз минг — бу жуда эҳтиёткорона тарзда баҳоланиши ортидан келиб чиққан сон. Бу тахминий, ўта оптимистик хисоб", — дея таъкидлади Мустафа. Унинг қўшимча қилишича, жасадлар бунданам кўп бўлиши мумкин, шунингдек қурбонлар орасида сурияликлар билан бирга АҚШ ва Буюк Британия фуқаролари ҳамда бошқа чет элликлар ҳам бўлган.