Россияда Ўзбекистон фуқаролари бўлган Cobalt юк машинасига урилиши натижасида 5 нафар ҳамюртимиз ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси маълум қилди.
Манбага кўра, жорий йил 17 декабрь куни эрталаб соат 05:10 ларда Ульяновск вилоятидан ўтадиган “Саранск-Сурское-Ульяновск” йўналишидаги Р-178 федерал трассасининг 209 км. Ўзбекистон фуқаролари иштирокида ЙТҲ содир бўлган. Мудҳиш йўл транспорт ҳодисаси оқибатида 5 нафар Ўзбекистон фуқаролари (А.А. 1977 й.т., Ж.И., 1988 й.т., К.С., 1975 й.т., К.А., 2004 й.т. ва Б.О., 1977 й.т.) ҳалок бўлган.
Ушбу ҳолат Бош консулхона назоратига олиниб, ваколатли органлар билан мувофиқлаштириш ишлари олиб борилиб, ҳалок бўлганларни жасадларни Ватанга қайтариш ишларини амалга ошириш чоралари кўрилмокда.