Бугун 26 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Damas ҳайдовчиси ЙПХ ходимини босиб кетди

A A A
Damas ҳайдовчиси ЙПХ ходимини босиб кетди

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Қашқадарёда Damas ҳайдовчиси ЙПХ ходимини уриб, босиб кетганлиги ҳақида видеохабар тарқалди. Ҳолат юзасидан ИИВ ЖХД ЙҲХХ маълумот берди.

Қайд этилишича, бугун, 31 январь куни соат 16:35 ларда Китоб тумани ҳудудидан ўтувчи "Китоб-Шаҳрисабз" автомобиль йўлининг 3-километрида вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ЙПХ ходими Н.Мусинов давлат рақам белгиси бўлмаган Damas ҳайдовчисининг меъёрий ҳужжатларини текшириш мақсадида "тўхташ" ҳақидаги ишорани берган вақтда, ҳайдовчи тўхтамасдан транспорт воситасини ходимнинг устига бошқариб юборган.

Атрофда бўлган фуқаролар ёрдамида автомобиль остидан олиб чиқилган ЙПХ ходими Н.Мусинов шифохонага олиб борилган. Китоб тумани тиббиёт бирлашмаси томонидан берилган дастлабки маълумотга кўра, Н.Мусиновда боши, юзи, қўли ва оёқларида шилинган, қирилган жарохатлар борлиги маълум қилинган.

Ҳолат юзасидан Китоб тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 12:44 01.02.2024. Ўқилди: 1282 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!