Бугун 2 май, 2026 йил, шанба

O'ZB

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда қисқа муддатли ёмғир ёғади ва момақалдироқ бўлади

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда қисқа муддатли ёмғир ёғади ва момақалдироқ бўлади

Ўзгидромет маълумотларига кўра, шу дам олиш кунлари республикада баҳорги беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Республика ҳудудининг катта қисмида ёмғир ёғади ва момақалдироқ бўлади. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ва Навоий вилоятининг шимолида ёғингарчилик кутилмайди. Бухоро вилоятида ва Навоий вилоятининг жанубида фақат айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати асосан кундузи +22...+25 даража атрофида бўлади. Шимоли-ғарбий ҳудудларда +20...+23 даража атрофида, якшанба кунига келиб эса ҳаво ҳарорати +27...+30 даражагача кўтарилади.

Тошкентда вақти-вақти билан ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси +13...+15, кундузи +22...+24 даража бўлади.

Киритилди: 21:43 01.05.2026. Ўқилди: 228 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!