Дам олиш кунлари ҳам совуқ об-ҳаво сақланиб қолади
Ёғингарчилик кутилмайди, фақат 20-21 январь кунлари энг чекка жанубда бироз қор ёғиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати кечалари 8-13° совуқ, баъзи жойларда 15-17° совуқгача бўлади, кундуз кунлари 3° совуқ-2° илиқ, баъзи жойларда 5° совуқгача атрофида бўлади.
Баъзи жойларда туман тушиши, яхмалак юзага келиши мумкин.