Бугун 13 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Дам олиш кунлари бироз булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Дам олиш кунлари бироз булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Шу йилнинг 11-13 июль кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.

“Ўзгидромет“ агентлигининг хабар беришича, фақат Фарғона водийсининг тоғли ҳудудларида 11 июль куни кечга томон баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин.

Бугун кундузи ёз фаслининг ўртаси учун нисбатан қулай бўлган ҳаво ҳарорати сақланиб туради. Республика ҳудудининг катта қисмида термометр устуни 32-35 даражадан, жанубда 36-39 даражадан кўтарилмайди. Энг салқин ҳудуд Фарғона водийси бўлиб, бунда ҳарорат 28-31 даража атрофида бўлиши кутилмоқда.

Дам олиш кунлари ҳарорат аста-секин кўтарилади ва кўпчилик вилоятларда кундузги ҳарорат 35-38 даражани ташкил этади. Ҳарорат асосан кечалари 18-23 даража бўлади.

Республиканинг айрим жойларида 11-13 июль кунлари шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тошкентда бугун ва дам олиш кунлари ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат асосан кечалари 20-23 даража, кундуз кунлари 11 июлда 33-35 даража, 12-13 июлда 35-38 даража бўлади.

Киритилди: 19:03 11.07.2025. Ўқилди: 533 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!