Мексикада содир бўлган ҳодиса матбуотни остин-устун қилган. “Moderator.az” нашрининг маълум қилишича, мамлакатнинг футбол бўйича миллий терма жамоасида тўп сурадиган нақ саккизта футболчиси 30 та фоҳиша билан қўлга тушган. Улар орасида сизу бизга таниш бўлган футболчилар ҳам бор.
Хабарларга кўра, бу саккиз нафар футболчи Гильермо Очоа, Жованни, Жонатан дос Сантос, Марко Фабиан, Карлос Салседо, Гектор Эррера, Раул Хименез ва Жесус Галлардолардир. Мазкур воқеа Лас Ломас ҳудудида содир бўлди.