Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

Анчелотти Неймарнинг Жаҳон чемпионатига бориш шартини айтди

Анчелотти Неймарнинг Жаҳон чемпионатига бориш шартини айтди

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти «Сантос» ҳужумчиси Неймарга 2026 йилги жаҳон чемпионати учун терма жамоа таркибига кириш имкониятига эга бўлиш учун жисмоний ҳолатини яхшилаши зарурлигини айтди.

«Неймар тўғри йўлда. У шу тарзда давом этиши ва формасини янада яхшилаши керак. У ўз формасини 100% даражага етказа олади. Мен буни бир неча марта айтганман ва бу жуда аниқ: мен фақат жисмонан тайёр бўлган футболчиларни чақираман.

Тизза жароҳатидан кейин Неймар яхши тикланди ва голлар урмоқда», — дея Анчелотти сўзларини L'Équipe келтиради.

Февраль ойи ўрталарида 34 ёшли ҳужумчи тизза жароҳатидан тикланган эди.

Киритилди: Бугун 18:06. Ўқилди: 417 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!