Бугун 2 декабрь, 2020 йил, чоршанба

O'ZB

Даҳшат! Шифокор CОVID-19га чалинган беморларни атайлаб ўлдирди

Даҳшат! Шифокор CОVID-19га чалинган беморларни атайлаб ўлдирди

Германиянинг Эссен шаҳрида полиция коронавирусга чалинган икки беморни қасддан ўлдиришда гумон қилиб, университет касалхонасининг шифокорини ҳибсга олди.

Бу ҳақда Германия полицияси матбуот хизмати хабар берди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари маълумотига кўра, шифокор хасталикка чалинган беморлар организмига ҳалокатли дозада дори юборган деб гумон қилинмоқда.

Маълум бўлишича, шифокорнинг хатти-ҳаракати натижасида 47 ва 50 ёшли икки эркак вафот этган. Иккала бемор ҳам гумон қилинувчи томонидан даволанган ва дори воситаси организмига киритилаётган вақтда оғир аҳволда бўлган.

Шифокор аллақачон ўлимлардан бири тўғрисида гувоҳлик берган.

Унинг таъкидлашича, қилган иши билан бемор ва унинг оиласининг азоб-уқубатига чек қўйишни хоҳлаган.

44 ёшли шифокор ушбу муассасада 2020 йил февралидан бери ишлаб келган.

Киритилди: 21:24 21.11.2020. Ўқилди: 4865 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!