Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Даҳшат! Она икки нафар қизини 4-қаватдан улоқтирди, қизларнинг аҳволи оғир

Даҳшат! Она икки нафар қизини 4-қаватдан улоқтирди, қизларнинг аҳволи оғир

Россияда, Саратовда онаси томонидан деразадан пастга улоқтирилган икки нафар қизнинг аҳволи оғир. Бу ҳақда РИA Новости вилоят прокуратураси матбуот хизматига таяниб хабар берди.

Маълумот учун, Саратов шаҳрида яшовчи аёл кўп қаватли уйнинг деразасидан беш ва саккиз ёшли икки қизини пастга улоқтирган, сўнг ўзига пичоқ урган. Учаласи ҳам касалхонага ётқизилган. Ҳодиса юзасидан икки болани ўлдиришга уринган онага қарши иш очилди. Тергов маълумотларига кўра, аёл болаларни тўртинчи қаватда жойлашган квартирасининг деразасидан ташлаган.

"Она жароҳатланган, болаларнинг аҳволи эса оғир", — дейилади РИА Новостига берилган маълумотда.

Вилоят прокурори Сергей Филипенко номидан ушбу ҳодиса юзасидан бўлим тергов ишларини бошлади, вилоят прокурори ўринбосари воқеа жойига борди. Губернатор Валерий Радаев жабрланганларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун барча чораларни кўришни, шунингдек, фожиа сабабларини батафсил ўрганишни буюрди.

Киритилди: 17:31 17.10.2020. Ўқилди: 3353 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!