Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Даҳшат! 11 ёшли қиз синфдошига 100 мартага яқин пичоқ урди

Даҳшат! 11 ёшли қиз синфдошига 100 мартага яқин пичоқ урди

Россиянинг Химки шаҳрида 5-синф ўқувчиси ўз синфдошига пичоқ билан ҳужум қилди ва унга 100 га яқин пичоқ жароҳати етказди.

Қизлар жанжаллашиб қолишган, кейин эса ҳожатхонага боришган. Сўнг қиз қайтиб келган ва бутун синфга «Мен Соняни ўлдирдим» деб айтган.

Жабрланувчи касалхонага ётқизилган, пичоқ урган қиз билан эса психологлар суҳбатлашишган.

Маълум бўлишича, мактаб ўқувчисининг қилмишига Genshin Impact ўйини сабаб бўлиши мумкин. Қиз, шунингдек, синфдоши унинг сирини синфдошларига айтганини таъкидлади. Яъни улар авваллари дўст бўлишган, аммо кейин оралари бузилгач, қиз собиқ дугонасининг барча сирларини бутун синфга ошкор қилган.

Кейин эса Genshin Impact ўйини болалар ўртасида машҳур бўлди. Қизлар ўйин борасида ҳам жанжаллашиб қолишди. Кейин эса тажовузкор қиз синфдошини баҳона билан ҳожатхонага олиб борган ва унга пичоқ билан ҳужум қилган.

Жабрланувчи оғир аҳволда вертолётда олиб кетилган.

Суриштирув натижасида пичоқбозликнинг дастлабки сабаби Genshin Impact ўйини эканлиги тасдиқланди. 11 ёшли Мелвира дугонаси билан жанжаллашиб қолган, чунки Соня унинг ҳисобига кириб, қиз йиғган барча «тангаларни» сарфлаб юборган.

Соняга учинчи даражали шок ташхиси қўйилган. Милвира ва унинг онаси ҳозир психиатрик текширувдан ўтмоқда.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан вояга етмаганни ўлдиришга суиқасд ва мактаб раҳбариятининг эҳтиётсизлиги моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Суратда: ўнгда ҳужум қилган қиз, чапда жабрланувчи

Киритилди: 00:07 08.02.2023. Ўқилди: 12482 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!