Бугун 12 март, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

“Crocus City Hall” теракти ижрочилари умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

“Crocus City Hall” теракти ижрочилари умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Россия суди Тожикистон фуқаролари Далержон Мирзоев, Саидакром Ражабализода, Шамсиддин Фаридуний ва Муҳаммадсобир Файзовни 2024 йил 22 март куни Москва вилоятидаги “Crocus City Hall” мажмуасида рўй берган ва 150 га яқин киши ҳалок бўлган терактни ижро этишда айбдор деб топиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Шунингдек, суд тергов томонидан “теракт ижрочиларнинг шериги” деб ҳисобланган яна 11 нафар айбланувчини умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Яна тўрт нафар айбланувчига эса 19 йил-у 11 ойдан 22,5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Киритилди: Бугун 16:38. Ўқилди: 359 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!