Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

“Crocus City Hall"даги теракт ижрочиларини қуроллантирган жиноятчилар аниқланди

“Crocus City Hall"даги теракт ижрочиларини қуроллантирган жиноятчилар аниқланди

112 манбаси маълумотларига кўра, уларнинг барчаси "Баталхажин" террористик ташкилоти аъзолари.

Икки айбланувчи аллақачон ҳибсга олинган, учинчиси эса қидирувда. Жиноятчилардан бири полициядан қочишга уриниб, ҳалок бўлган. У бошқа жинояти учун федерал қидирувга берилган эди.

Берилган маълумотларга кўра, террорчилар қурол ва ўқ-дориларни узоқ вақт давомида излаган ва "Баталхажин" ташкилотига алоқага чиқишган. Операция ингушларнинг Сурхахи қишлоғида бўлиб ўтган. Разведка хизматлари Украина ва Туркияда яшириниб юрган "Баталхажин" аъзолари — Илёс ва Адам Белхароевларнинг Крокусдаги терактга алоқадорлигини ҳам текширмоқда.

Гумонланаётган шахсларнинг биринчиси Ингушетия Ички ишлар вазирлиги Экстремизмга қарши кураш маркази (ЦПЭ) раҳбари Иброҳим Элжаркиев ва унинг укасини ўлдиришда ва контрабанда қуролларини сақлашда сиртдан айбланмоқда.

Киритилди: 15:01 02.11.2024. Ўқилди: 3284 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!