Бугун 13 август, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Cоғлиқни сақлаш вазирига яна бир ўринбосар тайинланди

A A A
Cоғлиқни сақлаш вазирига яна бир ўринбосар тайинланди

Президентимизнинг тегишли қарори билан  Академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази директори вазифасида ишлаб келган Алимов Анвар Валиевич Cоғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари – Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. 

Тиббиёт фанлари доктори, профессор Анвар Алимов Тошкент педиатрия институти ректори, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири сингари масъул лавозимларда ишлаган.

2020 йилда "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими" фахрий унвони билан тақдирланган.

Киритилди: 10:09 06.11.2020. Ўқилди: 1940 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!