Бугун 19 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

CNN Тürk: 15–16 апрел кунлари Анқарада Украина ва Россия расмийлари иштирокида музокаралар бўлиб ўтади

CNN Тürk: 15–16 апрел кунлари Анқарада Украина ва Россия расмийлари иштирокида музокаралар бўлиб ўтади

Телеканал бу ҳақда Туркия Миллий мудофаа вазирлигидаги манбаларига таяниб хабар бермоқда.

Музокараларда Қора денгиздаги кемалар хавфсизлиги масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда. Бироқ Украина ҳам, Россия ҳам учрашув ҳақидаги хабарни расман тасдиқлагани йўқ.

Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистонида АҚШ воситачилигида бўлиб ўтган учрашувларда Қора денгизда ўт очишни тўхтатиш масаласи муҳокама қилинган эди. Москва АҚШ ва Европа Иттифоқи Россиянинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва ўғитлари экспортига қўйилган санкцияларни бекор қилса, бунга рози бўлишини маълум қилган эди.

Киритилди: 20:07 13.04.2025. Ўқилди: 746 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!