Бугун 22 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

CNN: Ҳиндистон ва Покистон замонавий тарихдаги энг катта ҳаво жангини олиб боришди

CNN: Ҳиндистон ва Покистон замонавий тарихдаги энг катта ҳаво жангини олиб боришди

Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги энг йирик ҳаво жанги 7 майга ўтар кечаси бўлиб ўтди.

CNN телеканали хабар беришича, Ҳиндистон ва Покистон замонавий тарихдаги энг йирик ҳаво жангларидан бирида иштирок этган.

"Покистон ва Ҳиндистон қирувчи самолётлари ўртасидаги жанг замонавий авиация тарихидаги энг йирик ва энг узоқ давом этган жанглардан бири бўлди", деди Покистон хавфсизлик хизматининг юқори мартабали вакили CNN телеканалига.

Телеканал маълумотларига кўра, ҳаво “жангида” ҳар икки томондан жами 125 нафар жангчи қатнашган.

Покистон хавфсизлик манбаларининг CNN телеканалига маълум қилишича, Покистон ҳаво кучлари Ҳиндистон ҳужуми чоғида бешта ҳинд қирувчи самолёти ва битта дронни уриб туширишга муваффақ бўлган.

Қайд этилишича, томонларнинг ҳеч бири душман ҳаво ҳудудини бузмаган, ракета зарбалари алмашиш эса айрим ҳолларда 160 километрдан ортиқ масофада содир бўлган.

Киритилди: 14:42 08.05.2025. Ўқилди: 712 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!