Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Чироқчида Damasда 17 нафар бола хавфсизлик қоидаларига хилоф равишда ташилгани аниқланди

Чироқчида Damasда 17 нафар бола хавфсизлик қоидаларига хилоф равишда ташилгани аниқланди

Қашқадарё вилояти, Чироқчи туманида Damas русумли автомобиль ЙПХ ходими томонидан тўхтатилиб, текширилганда ичида вояга етмаган 17 нафар бола хавфсизлик қоидаларига зид равишда ташилаётгани аниқланди.

«Болаларни уйга олиб бориб қўйинг, илтимос дейишгани учун олиб кетгандим. Қилган ишимдан пушаймонман. Ҳурматли юртдошлар, эҳтиёт бўлинглар. Йўл ҳаракати қоидаларига риоя этинг», деди ҳайдовчи ҳолатга изоҳ бераркан.

Йўл ҳаракати қоидаларига кўра, 12 ёшга тўлмаган болаларни махсус ушлаб турувчи қурилма ўрнатилмаган транспорт воситасининг олд ўриндиғида ташиш тақиқланади. Шунингдек, ташилаётган йўловчилар сони транспорт воситасининг техник тавсифномасида кўзда тутилган миқдордан ортиқ бўлмаслиги керак.

Ҳолат бўйича ҳайдовчига нисбатан ҳуқуқий чора кўрилгани таъкидланмоқда.

Киритилди: 18:31 31.05.2025. Ўқилди: 413 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!