Бугун 20 ноябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Чирчиқда итлар отиб ўлдирилаётгани рад этилди

Чирчиқда итлар отиб ўлдирилаётгани рад этилди

Тошкент вилояти ИИББ “Вилоятда итларни оммавий отишмоқда” мазмунида кўплаб ёлғон хабарлар тарқатилаётганини маълум қилди.

Қайд этилишича, Пискент туманида итларни ов қуроли билан отган шахсларнинг видеоси интернетда катта шов-шув кўтаргани ортидан айрим норасмий Telegram каналлар вилоят бўйлаб бошқа шаҳар-туманлардан ҳам шу мазмундаги хабарларни оммавий тарқатишга киришди.

Хусусан, Чирчиқ шаҳрида ҳам итлар отилаётгани ҳақида хабар тарқатилган. Вилоят ИИББ буни рад этиб, ёлғон ахборот тарқатиш жавобгарликка сабаб бўлишини эслатди.

Тошкент вилоятининг Пискент туманида номаълум шахслар ов милтиғида итларни отаётгани акс этган видеони “Меҳр ва оқибат” ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамияти эълон қилганди. Жамиятга фуқаро Э.З.дан у истиқомат қиладиган шаҳарчада итлар отилгани, натижада Э.З.нинг бир ити ўлгани, иккинчиси оғир аҳволда ветеринар клиникада экани тўғрисида хабар келиб тушган. Гувоҳнинг сўзларига кўра, итларни отишга келганлар орасида ички ишлар, ҳайвонларни тутиш бўлинмаси ходимлари ва овчилар бўлган.

Вилояти ИИББ матбуот хизмати мазкур ҳолат назоратга олинганини, воқеада иштирок этган фуқароларда бўлган ов қуроллари тегишли тартибда олиб қўйилганини билдирди. Ҳозирда ҳолат юзасидан ҳудудий ИИБ томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштириб, судга юбориш чораси кўрилмоқда.

Киритилди: 11:07 19.11.2024. Ўқилди: 400 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!