Чирчиқда банк ходими 13 фуқаронинг 1,3 млрд сўмини ўзлаштиргани аниқланди.
Чирчиқда тижорат банки бўлими бошлиғи 13 нафар фуқаронинг омонат учун топширган 1,3 млрд сўмини банк кассасига кирим қилмасдан, ҳужжатларни сохталаштириб, маблағни ўз эҳтиёжларига ишлатгани аниқланган.
⚖️ Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.