Бугун 26 январь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Чиқинди хизматидан қарздор 152 мингга яқин абонентнинг электр тўловига вақтинча чеклов ўрнатилди

Чиқинди хизматидан қарздор 152 мингга яқин абонентнинг электр тўловига вақтинча чеклов ўрнатилди


Чиқиндиларни бошқариш ва сиркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги жорий йилнинг 16-январь ҳолатига кўра республика бўйича чиқинди хизматидан қарздорлиги қопланмаган умумий 87,5 млрд сўм дебитор қарздорлик учун жами 873 990 та абонент “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг “2100” қисқа рақамидан “SMS” хабарнома орқали огоҳлантирилди.

Шундан сўнг, абонентларга мавжуд қарздорлигини бартараф этиш учун 5 (беш) кун муддат берилди ва ушбу даврда 7,4 млрд сўмлик тўловлар амалга оширилди.

Шунингдек, республика кесимида жами 151 202 та абонентларнинг 14,8 млрд сўмлик маиший чиқинди хизматларидан қарздорлиги мавжуд бўлган истеъмолчиларнинг электр энергияси учун тўловига чеклов ўрнатилди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур чеклов қарздорлик бартараф этилиши биланоқ дарҳол ечилади.

Маʼлумот ўрнида: 1044-сонли Қонуни билан чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари бўйича тўлов интизоми тартибга солинган. Унга кўра, ҳар ойнинг 3-санасига қадар қарздор абонентлар тўғрисидаги маълумотлар Чиқиндиларни бошқариш агентлигининг “Тоза макон” биллинг электрон тизимидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг биллинг тизимига узатилмоқда.

Ушбу тартиб 2025-йил 30-июнгача бўлган қарздорликларга татбиқ этилмайди. 2025-йилнинг 1-июлидан чиқинди хизматларидан шаклланган қарздорликлар учун жорий йилнинг 5-ноябридан бошлаб қўлланилмоқда.

Аввалроқ, 2026-йилнинг 1-январидан чиқинди хизматлари учун тўловларни фақатгина кўрсатилган хизматлар учун онлайн тарзда амалга оширилиши ҳақида хабар қилган эдик.

Киритилди: Бугун 19:27. Ўқилди: 282 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!