Хитойнинг China Everbright Group корпорациясининг собиқ раиси Танг Шуангнинг 12 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Бу ҳақда CCTV телеканали хабар берди.
Суд уни коррупция, порахўрлик ва шахсий манфаатлар йўлида мансаб ваколатларини суиистеъмол қилишда айбдор деб топди.
Танг Шуангнинг январь ойида ҳибсга олинган эди.
China Everbright Group маъмурий жиҳатдан Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгашига бўйсунувчи йирик диверсификацияланган давлат холдингларидан бири ҳисобланади. Корпорация акциядорлари орасида Хитой Молия вазирлиги ҳам бор.