Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Муқимий кўчасида 31 январ куни скутер ҳамда Gentra иштирокида ЙТҲ содир бўлди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар беришича, ҳодиса оқибатида скутер ҳайдовчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Шунингдек, 31 январ куни соат 12:53 ларда Миробод тумани, Нукус — Миробод кўчалари кесишган чорраҳада 1992 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги Cobalt ва 1968 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги Hongqi тўқнашган.
Ҳодиса оқибатида Hongqi ҳайдовчиси тан жароҳати олган ва унга шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳолатлар юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.