25 июнь, жума куни эрталаб Чехия Республикасининг ғарбидаги Карлови Вари вилояти, Соколов шаҳридаги ўрта мактаблардан бирида фавқулодда ҳолат юз берди.
Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра, дарс давомида ўқувчилар ҳушини йўқотган, жами 19 нафар ўқувчи ҳушидан кетган.
Воқеа содир бўлган жойга шошилинч равишда саккизта тез ёрдам бригадаси, ўт ўчирувчилар ва полиция ходимлари етиб келишди.
Яхшиямки, барча болалар ўзларига келишди, уларнинг ҳаётига таҳлика йўқ. Талабаларнинг бир қисми чуқур тадқиқотлар ўтказиш учун касалхонага олиб кетилган.
Ҳозирда ҳодиса сабаблари аниқланмаган, иккита версия мавжуд - овқатдан заҳарланиш ва газдан заҳарланиш. Қайд этилишича, дастлабки экспертиза давомида таълим муассасаси биносида зарарли моддалар сизиб чиқмаган.