"Уни яратиш чоғида ҳар икки томон ҳам икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг бутун йўналишини муҳокама қилиши керак эди. Юқори сиёсий даражадаги алоқалардан тортиб, ҳар бир давлатдаги ёдгорликларни муҳофаза қилишгача", - дейилади Чехия телевидениеси баёнотида.
Бу йил Чехия Ташқи ишлар вазирлиги Россияга нисбатан сиёсатни мувофиқлаштириш бўйича махсус комиссар лавозимини яратди ва унга Лубос Веселий тайинланган эди. Илгари у Россия Федерациясидаги элчи ўринбосари бўлиб ишлаган ва Москвадан чиқариб юборилган чех дипломатлари қаторида эди.