Чехия президенти Петр Павел мамлакатнинг бир неча ўнлаб фуқароларига Украина Қуролли кучлари сафига қўшилишга рухсат берди.
Ҳаммаси бўлиб 180 дан ортиқ чехияликлар президентга Украина армиясига қўшилишга рухсат бериш илтимоси билан мурожаат қилишган эди. Ҳозирча президент мамлакатнинг 60 нафар фуқаросига Украина Қуролли кучлари сафига қўшилишга рухсат бергани маълум.
Шу билан бирга, айнан қанча чехлар Украинадаги урушда қатнашгани аниқ эмас, чунки баъзилар буни давлат рухсатисиз қилган бўлиши мумкин.