“Озодлик ва очиқ демократия” партияси вазир Яромир Зунага шундай тақиқ қўйган.
ОАВга кўра, Зунанинг Киевни қўллашни давом эттириш ҳақидаги баёноти туфайли партияда норозиликлар бошланган. Вазир сўзларини қайтиб олиши ёки истеъфога чиқишини сўровчилар ҳам пайдо бўлган.
Партия раҳбари Томио Окамура Зуна бундан буён Украина мавзусида фикр билдирмаслигини, Киевни қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ барча масалалар бош вазир Андрей Бабишга йўналтирилишини маълум қилган.
Шунингдек, Чехия Мудофаа вазирлигининг янги раҳбари Яромир Зуна Украинага ташриф буюришдан бош тортди.