Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Чехия ҳукумати украиналик қочоқлар учун қоидаларни кучайтирди

Чехия ҳукумати украиналик қочоқлар учун қоидаларни кучайтирди

Мамлакат расмийлари қонунчиликка тегишли ўзгартиришларни маъқуллади. У украиналик қочоқлар учун яшаш рухсатномалари ва молиявий ёрдам олиш талабларини сезиларли даражада кучайтиради. Чехия расмийларининг баёнотига кўра, бундай қарор гуманитар ёрдамни суиистеъмол қилиш ҳолатларига ҳамда қочоқлар маҳаллий аҳолига нисбатан маълум имтиёзларга эга деган жамоатчилик фикрига жавобан қабул қилинган.

Чехия Ички ишлар вазири Любомир Метнарнинг таъкидлашича, янги тартибларнинг мақсади мамлакатда доимий яшамайдиган шахсларни тизимдан чиқариб ташлашдир. Бошқа ўзгаришлар қаторида, Украина автомобил рақамларига эга транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан озод қилувчи истиснолар бекор қилинди.

Вазирнинг қайт этишича, 2026 йил март ойи ҳолатига кўра, Чехия аҳолиси 10 миллионга яқин бўлган мамлакатда тахминан 385 минг украиналик қочоқни қабул қилган.

Европа Иттифоқи маълумотларига кўра, бу ЕИ мамлакатлари орасида аҳоли жон бошига тўғри келадиган энг юқори кўрсаткичдир.

Ҳукумат томонидан тасдиқланган ўзгартиришлар ҳали Чехия парламенти томонидан маъқулланиши керак. Мамлакатда амалдаги ҳукмрон коалиция таркибига антиукраин риторикаси билан ажралиб турадиган ўта ўнгчи "Озодлик ва тўғридан-тўғри демократия" партияси ҳам киради. 2025 йил ноябр ойида партия етакчиси Томио Окамура Чехия парламенти қуйи палатаси раиси этиб сайлангач, Прага парламент биноси олд томонидан Украина байроғини олиб ташлаш ҳақида кўрсатма бериб, сиёсий можаро келтириб чиқарган эди.

Киритилди: Бугун 12:39. Ўқилди: 234 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!