Ғарбнинг савдо можаролари Хитойга қўл келмоқда.
Европа Иттифоқи ташқи сиёсат идораси раҳбари Кая Каллас Хитой АҚШ ва Европа ўртасидаги савдо урушидан манфаат кўраётганини маълум қилди.
"Четдан кулиб ёки кузатиб турган томон - бу Хитой. У ҳақиқатан ҳам АҚШнинг Европа билан олиб бораётган савдо урушидан фойдаланмоқда," - деди у.
Унинг сўзларига кўра, ЕИ ўз манфаатларини ҳимоя қилишга тайёр, бироқ инфляция ўсишининг олдини олиш учун босиқликка чақирмоқда.
Каллас таъкидлашича, ЕИ совуққонликни сақлаб қолмоқда, аммо зарурат туғилганда жавоб чораларини кўришга ҳам тайёр.
Шу билан бирга, Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мао Нинг савдо ва технологик урушларда ғолиблар бўлмаслигини таъкидлаб, Хитойни муаммога айлантириб қўймасликка даъват этди.