Бугун 2 июль, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Четдан 5000 қути тамаки маҳсулотларини ноқонуний олиб кираётган "учарлар" фош этилди

Четдан 5000 қути тамаки маҳсулотларини ноқонуний олиб кираётган "учарлар" фош этилди

Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ва Давлат Хавфсизлиги хизмати ЧҚ ходимлари ҳамкорлигида Қўқон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашина тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилган.

Натижада, автомашина салони ва юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари ва акциз маркаси бўлмаган умумий қиймати 60 млн. сўмлик 5000 қути “Милано London” брендли тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланган.

Айни дамда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб бориляпти.

Киритилди: 12:20 27.06.2024. Ўқилди: 654 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!