Бугун 28 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

"Челси" клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг финалида "ПСЖ"ни "парчалаб" ташлади

"Челси" клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг финалида "ПСЖ"ни "парчалаб" ташлади

"Челси" 2025 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди. Турнир финалида инглизлар "ПСЖ"ни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ўйин АҚШнинг Ист-Рутерфорд шаҳридаги "Метлайф Стэдиум" стадионида бўлиб ўтди. Ўйиннинг 22-дақиқасида Коул Палмер ҳисобни очди ва саккиз дақиқадан сўнг дублни расмийлаштирди. Учрашувнинг 43-дақиқасида Жоао Педро Палмернинг узатмасидан кейин "Челси"нинг учинчи голини урди.

Турнир янгиланган форматда ўтказилди - унда илк бор олтита қитъа конфедерациясидан 32 та клуб иштирок этди.

"Челси" тарихда иккинчи марта клублар ўртасидаги жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. 2021 йилги финалда Лондон жамоаси "Палмейрас"ни мағлуб этди. Совринлар сони бўйича рекордчи "Реал" бўлиб, унинг ҳисобида бешта соврин бор.

Киритилди: 06:25 14.07.2025. Ўқилди: 1635 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!