Бугун 12 сентябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Тойлоқ туманида ЭТК ходими ушланди

Тойлоқ туманида ЭТК ходими ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тойлоқ тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Энергосавдо” Тойлоқ туман бўлими муҳандиси П.М. фуқаро М.Э. га қўлланилган 20 млн сўмлик жаримани йўқ қилиб бериш ҳамда янги электр ҳисоблагични ўрнатиб, ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 09:18 11.09.2026. Ўқилди: 2350 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!