“Челси” бош мураббийи Энцо Мареска жамоанинг Конференциялар Лигасидаги иштироки ҳақида ўз фикрларини билдирди. Унинг таъкидлашича, мақсад фақат ғалаба ва клуб тарихига янги саҳифа қўшишдир.
“Биз клубнинг совринлар ютишига интиламиз. Бу биз учун ҳам, аммо энг аввало клуб ва унинг ишқибозлари учун муҳим. “Челси” барча еврокубокларда ғалаба қозонган тарихдаги илк жамоага айланиши мумкин”, — деб Маресканинг сўзларини келтиради BBC.