Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг хуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Вакил девонининг Тошкент вилояти ҳудудий шўъбаси ва Тошкент вилояти Халқ қабулхонасининг ходимлари 23-24 сентябрь кунлари ўзларига бириктирилган ҳудудда 100 тупдан ортиқ мевали ва манзарали дарахтларни экиб, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасига ўз ҳиссаларини қўшдилар. Бундан ташқари “Ўсимликлар карантини ва ҳимояси давлат агентлиги” ҳудудий бўлинмасидан таклиф этилган мутахассисларнинг тавсиялари асосида мавжуд барча дарахт ва буталарга ишлов берилиши таъминланди.
Кузги мавсум давомида ходимлар томонидан бириктирилган ҳудудда яна қўшимча равишда 50 тупга яқин мевали ва манзарали дарахтлар экилиши режалаштирилмоқда.
Бизнес Вакил девони матбуот хизмати