Солиқ тўловчилар 01.01.2023-йилдан бошлаб берилган онлайн-НКТ ва электрон чекларда суммадан ташқари қуйидаги маълумотларни my3.soliq.uz да "Юридик шахсларнинг онлайн назорат касса техникаси маълумотлари" саҳифасидаги "Чек маълумотлари" бўлимида муддациз таҳрирлаши мумкин:
▫️Қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) суммаси ва ставкасини (0/12%)
▫️Маҳсулот ва хизматлар идентификация кодини (МХИК)
▫️Комитент СТИРини;
▫️маҳсулот миқдорини;
▫️ўлчов бирлигини;
▫️тўлов турини (нақд пул ёки банк карта).
“Сақлаш” тугмаси орқали жараён якунланади.
Тадбиркор чек таҳрирланиши натижасида юзага келадиган оқибатларни ўз зиммасига олиши ҳақидаги мурожаатини (фақат битта файл) илова қилиши лозим.
Таҳрирланган чеклар бўйича лозим бўлган тақдирда, солиқ ҳисоботларини қайта топшириш талаб этилади. Қайта ҳисобот тақдим этмаслик тавофутларни келтириб чиқаради.