Бугун 6 май, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Чекка ҳудудда ярим аср 16 та қишлоқ суяниб келган тиббиёт маскани буткул янгиланди

Чекка ҳудудда ярим аср 16 та қишлоқ суяниб келган тиббиёт маскани буткул янгиланди

1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.

Деворлари зах босган, ойналари хиралашган, томдан сув ўтадиган хоналарда шифокорлар бемор қабул қилган. Ана шу абгор шароитда минглаб инсонларга хизмат кўрсатилган. Чунки одамларнинг бошқа танлови йўқ эди. Бу ҳолатни 2025 йил декабрь ойида Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева шахсан бориб ўрганган (https://t.me/SShMirziyoyeva/3609).

Президент Шавкат Мирзиёевнинг соғлиқни сақлаш тизимига қаратаётган алоҳида эътибори натижасида ушбу маскан бугун тўлиқ реконструкция қилинди, қўшимча корпус қурилди ва 20 ўринли янги туғруқ бўлими ташкил этилди. Замонавий, ёруғ ва қулай шароитларда аҳоли тиббий хизматдан фойдалана оладиган бўлди.

Бу — йиллар давомида эътибордан четда қолган чекка ҳудудларга ҳам Президент ислоҳотлари етиб бораётганининг амалий кўринишидир. “Баҳрин” маҳалласидаги янги поликлиника балки катта бино эмасдир, аммо унинг ортида жуда катта маъно бор: давлат раҳбарияти ҳар бир инсонни, у қаерда яшашидан қатъи назар, кўради, эшитади ва унинг саломатлиги учун қайғуради.

Киритилди: Бугун 18:08. Ўқилди: 280 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!