Бугун 6 май, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Тошкентда Equinox содир этган ЙТҲда 15 та автомобил шикастланди

Тошкентда Equinox содир этган ЙТҲда 15 та автомобил шикастланди

Жорий йилнинг 5 май куни Мирзо Улуғбек тумани Мирзо Улуғбек кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган Equinox русумли транспорт воситасининг ҳайдовчиси – 1953 йилда туғилган Р.К. соғлиги ёмонлашиб қолганлиги сабабли бошқарувни йўқотган.

Натижада светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган бир нечта автомобильларга урилиб тўқнашув содир этган.

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким вафот этмаган. 15 та транспорт воситалари техник шикастланган.

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида Equinox автомашина ҳайдовчиси «Тос суяги ва чап елка синиши, бош мия ёпиқ жароҳати» аломатлари билан шифохонага ётқизилган, дейилади пойтахт ИИББ хабарида.

Шунингдек, бошқа транспорт воситаларининг ҳайдовчилари: 1968 йилда туғилган С.Е., 1971 йилда туғилган М.А., 1985 йилда туғилган С.Е. лар енгил тан жароҳати олганлиги сабабли уларга шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 21:17 05.05.2026. Ўқилди: 466 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!