Олий Мажлисда давлат чегарасини қўриқлашни кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.
Ҳужжатга кўра, эндиликда чегара орқали товарлар, валюта ва қимматбаҳо металларни ноқонуний олиб ўтиш, шунингдек божхона назоратини четлаб ўтиш ҳолатлари учун жазо кучайтирилади.
Айниқса, ер остида ноқонуний қурилган туннеллар ёки бошқа инфратузилмалардан фойдаланиб чегарани кесиб ўтиш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланмоқда.
Шунингдек, бундай туннелларни қуриш, улардан фойдаланиш ёки ушбу фаолиятни молиялаштириш учун алоҳида жиноий жавобгарлик жорий этиш кўзда тутилган.
Қонун лойиҳаси аҳоли хавфсизлиги, иқтисодий барқарорлик ва давлат чегараларини мустаҳкам ҳимоя қилишга қаратилган.