Энди ChatGPTда керакли услубда тасвирларни яратиш осонроқ бўлди — Оpen AI тасвир генераторига тайёр бадиий услубларни танлаш функциясини қўшди. Фойдаланувчи керакли визуал эффектни қўлда тасвирлаши шарт эмас: таклиф қилинган рўйхатдан мос вариантни танлаб олаверади. Функция бепул.
Илгари маълум бир услубга эришиш учун барча параметрларнинг батафсил тавсифи билан мураккаб кўрсатмаларни қўлда ёзиш керак эди. Бу вақт талаб қилди ва ҳар доим ҳам кутилган натижани бермади.
Энди расмни юклаш ёки уни нолдан яратиш, керакли услубни, масалан, анимени танлаш кифоя.
Автоматик равишда тайёр визуал шаблонни қўллайди ва натижа тўлиқ расмга ўхшайди. Янгиланиш тасвир генераторини аудитория учун қулайроқ қилади ва визуал контент билан ишлаш жараёнини соддалаштиради.