Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Чарли Киркнинг қотилига ўлим жазоси хавф соляпти

Чарли Киркнинг қотилига ўлим жазоси хавф соляпти

АҚШда консерватив фаол Чарли Киркни ўлдиришда гумон қилинган йигит ўлим жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Юта штати губернатори Спенсер Кокс Чарли Киркнинг қотилига ўлим жазосини талаб қилиш учун материаллар тайёрлаётганини маълум қилди.

«Биз, албатта, ўлим жазосини талаб қиламиз», деди у.

Кокснинг таъкидлашича, расмийлар прокуратура билан биргаликда ўлим жазосига эришишлари учун маълумот тўплаш устида ишламоқда.

Эслатиб ўтамиз, 10 сентябр куни Чарли Кирк Орем университетида нутқ сўзлаётганда бўйнидан ўқ еб ҳалок бўлган эди.

Киркка ўқ узилган милтиқ эса яқин атрофдаги ўрмонда ташлаб кетилган ҳолда топилган.

Киритилди: 13:24 13.09.2025. Ўқилди: 1949 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!