Бугун 3 август, 2021 йил, сешанба

O'ZB

Cамарқанд халқаро аэропортида 172 граммдан ортиқ заргарлик буюмлари тўхтатиб қолинди

Cамарқанд халқаро аэропортида 172 граммдан ортиқ заргарлик буюмлари тўхтатиб қолинди

Cамарқанд халқаро аэропортида божхоначилар томонидан тилладан ясалган заргарлик буюмларини ноқонуний олиб ўтилишининг олди олинди, деб хабар бермоқда Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати.
Хусусан, “Домодедово-Самарқанд” йўналиши билан келган йўловчи Н.Д.нинг хатти-ҳаракатлари божхона ходимлари эътиборини тортди. Унинг қўл ва юк сумкалари божхона назоратидан ўтказилганида, божхона назоратидан яширилган ва жисмоний шахслар томонидан божсиз олиб ўтиш меъёридан ортиқ бўлган умумий қиймати 46 миллион сўмга тенг бўлган 123,3 грамм тилладан ясалган заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.

Шунингдек, яна бир ҳолатда “Истанбул-Самарқанд” йўналиши билан Туркиядан келган йўловчи А.Д.нинг қўл юклари божхона назоратидан ўтказилганида, божхона декларациясида кўрсатилмаган 20 миллион сўмлик 48,96 грамм тилладан ясалган заргарлик буюмлари борлиги маълум бўлди. Мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Киритилди: 18:20 21.07.2021. Ўқилди: 1397 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!