Бугун 7 октябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Бўзсувга чиқинди ташлаганлик учун белгиланган 60 млн жаримани бекор қилдиришга ваъда беришди, аммо...

Бўзсувга чиқинди ташлаганлик учун белгиланган 60 млн жаримани бекор қилдиришга ваъда беришди, аммо...

Тошкент шаҳар каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармасининг 2 нафар бўлим бошлиғи ўз хизмат мавқеиларидан фойдаланган ҳолда коррупцияга қўл урди.

Бўлим бошлиқлари қурилиш фирмаси томонидан Бўзсув канали ҳудудига тўкилган чиқинди тупроқлар учун 60 млн сўм миқдорида жарима қўлланилиши юзасидан далолатнома расмийлаштирмаслик ва келгусида раҳнамолик қилиш эвазига тамагирлик йўли билан 30 млн сўм олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 15:10 04.10.2025. Ўқилди: 894 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!