Бугун 6 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

“Бузғунчи кучлар ёшлар онгига мақсадли равишда таъсир кўрсатиб, уларни ўз жамоаларига жалб этмоқда” — Президент

“Бузғунчи кучлар ёшлар онгига мақсадли равишда таъсир кўрсатиб, уларни ўз жамоаларига жалб этмоқда” — Президент



Президент Шавкат Мирзиёев Самарқандда ўтаётган хавфсизлик масалалари бўйича ШҲТ плюс биринчи экспертлар мулоқоти иштирокчиларига мурожаат йўллади.

Давлат раҳбари кибермакон тармоқ орқали ҳужумлар уюштириш, жамоатчилик онгини бошқариш ва ёлғон ахборот тарқатиш воситалари тобора фаол қўлланилаётган асосий тўқнашувлар майдонига айланганини таъкидлади.

Президент террорчи ташкилотлар интернет платформаларидан радикал ғояларни тарғиб қилиш, янги тарафдорларни ёллаш, молиявий маблағлар тўплаш ва давлат чегараларини тан олмайдиган экстремистик бирлашмаларни шакллантириш учун фойдаланаётганидан жиддий хавотир билдирди.

Айниқса, ёшлар бундай таҳдидлар олдида энг заиф қатлам бўлиб қолмоқда. Бузғунчи кучлар уларнинг онгига мақсадли таъсир кўрсатиб, ўз сафларига жалб этмоқда, ижтимоий зиддиятлардан фойдаланиб, тоқатсизлик ғояларини тарқатмоқда. Бу эса миллатлараро ва динлараро тотувликка путур етказиши, ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштириши мумкин.

“Ҳеч бир давлат чегара билмайдиган таҳдидларга якка ўзи тўлиқ қарши тура олмайди. Бу эса, табиий равишда, халқаро ҳамкорлик, ўзаро ишонч ва биргаликда иш олиб боришнинг амалий механизмларига бўлган талабни кучайтиради”, — деди Шавкат Мирзиёев.
Киритилди: Бугун 18:12. Ўқилди: 380 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар