Бугун 1 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Бўзатов фестивали республика босқичи бошланди

Бўзатов фестивали республика босқичи бошланди

Бўзатов фестивалининг барча ҳудудий босқичлари якунланиб, бугундан республика босқичи илк марта Тошкент шаҳрида бошланди.

Танловда ҳар бир йўналиш ва ёш тоифасида республика босқичида 1-ўринга 50 млн сўм, 2-ўринга 30 млн сўм ҳамда 3-ўринга 20 млн сўм пул мукофоти топширилади. Қолган барча республика босқичи иштирокчилари эса 10 млн сўмдан пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

Ҳар йили ўтказилиши анъанага айланган “Ёшлар овози” – Бўзатов фестивали тизимли равишда йўлга қўйилгани энг чекка ҳудудлардаги яширин истеъдодларни кашф этишга ҳам замин яратяпти.

Танловнинг янги мавсумида яна 36 нафар иқтидор эгалари аниқланади.

Ўтган вақт давомида танловнинг республика босқичи фахрли ўринларни эгаллаган ёшлар “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист”, “Шуҳрат”, “Келажак бунёдкори” (4 нафар), “Мард ўғлон”, “Зулфия” номидаги Давлат мукофотлари совриндорлари, “Ниҳол” мукофоти ва бир қатор бошқа республика ҳамда халқаро танловларда ғолибликка эришган.

Маълумот учун, 2019 йил Қорақалпоғистон Республикасида Бўзатов тумани ташкил этилган. 2020 йил эса Президент Шавкат Мирзиёев қорақалпоғистонлик ёшлар билан мулоқот чоғида ёш истеъдод эгалари мана шу гўзал масканга келиб, туманнинг обрўсини ва довруғини бутун дунёга танитиш учун “Ёшлар овози” – Бўзатов FEST танловини ўтказиш ташаббусини илгари сурганди.

Давлат раҳбарининг ташаббусидан сўнг, 2021 йилдан бошлаб Ёшлар ишлари агентлиги ва ҳамкор ташкилотлар ушбу танловни ўтказиши анъанага айланди. Танлов бахшчилик, анъанавий ижро, опера ва эстрада йўналишлари бўйича ўтказилади.

Киритилди: 11:40 03.06.2025. Ўқилди: 576 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!