Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Буюк Британиянинг қирувчи самолётлари Польша осмонида патруллик қилади

Буюк Британиянинг қирувчи самолётлари Польша осмонида патруллик қилади

Қироллик ҳаво кучларининг қирувчи самолётлари НАТОнинг Шарқий қўриқчи миссияси доирасида Польша осмонида патруллик қилади.

Бу ҳақда Британия ҳукумати маълум қилди.

"Тайфунлар" яқин кунларда Польша узра уча бошлаши кутилмоқда.

"Россиянинг бепарво хатти-ҳаракати Европа хавфсизлигига тўғридан-тўғри таҳдид ва халқаро ҳуқуқни бузиш ҳисобланади, шунинг учун Буюк Британия Шарқий қўриқчилар миссияси орқали НАТОнинг шарқий қанотини мустаҳкамлаш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди" - деди Британия бош вазири Кир Стармер.

Унинг сўзларига кўра, бу самолётлар шунчаки куч намойиши эмас, балки агрессияни тўхтатиш, НАТО ҳаво ҳудуди хавфсизлигини таъминлаш, мамлакат ва унинг иттифоқчилари хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун ҳаётий заруратдир.

Киритилди: 09:45 16.09.2025. Ўқилди: 899 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!