Британиялик мактаб ўқувчиси IQ тестидан энг юқори 162 баллдан 160 балл тўплаган ҳолда Ер юзидаги энг ақлли одамлар клуби деб номланувчи Mensa ташкилотига аъзо бўлди.
Мутахассисларнинг фикрича, бундай ақл даражаси Альберт Эйнштейн ва Стивен Хокингда бўлган.
Шеффилдлик (Саут-Йоркшир) 12 ёшли Сайрус Люн пианино чалишни яхши кўради ва келажакда математик бўлишни режалаштирмоқда. Унинг отаси Фрэнк Люн унга ўхшаш қизиқишларга эга дўстлар топиш учун Mensaга қўшилишни маслаҳат берган. Ота-онанинг Daily Mail нашрига айтишича, Сайрус синовдан олдин жуда хавотирга тушган ва ҳатто соатини уйда ҳам унутган. Бироқ, натижалар барча кутганидан юқори бўлди. Сайрус шундай юқори балл тўплашга муваффақ бўлганидан жуда фахрланади.
Mensa – юқори интеллектга эга одамларнинг халқаро ташкилоти. Аъзо бўлиш учун IQ тестини аҳолининг 98 фоизидан яхшироқ топшириш талаб этилади, деб хабар беради mir24.tv.