Буюк Британиядаги сайловлар ўнг қанот Reform UK партияси ва унинг етакчиси Найжел Фараж учун муваффақиятли бўлди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
"1 май куни бўлиб ўтган муниципал сайловларда Reform UK олдин лейбористлар ёки консерваторларни сайлаган округларда ғалаба қозонишга муваффақ бўлди, бу Британия сиёсатининг анъанавий партиялар назоратидан чиққанини кўрсатади", дейилади хабарда.
Мутахассислар аллақачон Буюк Британияда “икки партияли тизимга жиддий таҳдид” юзага келгани ҳақида гапиришмоқда.
Овозларни ҳисоблаш ҳали ҳам давом этмоқда, аммо Reform UK парламентда бешинчи ўринни эгаллагани ва партия вакили Андреа Женкинс Катта Линколншир мэри этиб сайлангани хабар берилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, америкалик миллиардер Илон Маск Найжел Фаражнинг партиясини қўллаб-қувватлашини бир неча бор билдирган эди.