Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Буюк Британияда товуқ гўшти нархи санкциялар туфайли қимматлашди

Буюк Британияда товуқ гўшти нархи санкциялар туфайли қимматлашди

Кўпроқ британияликлар товуқ гўшти нархининг кўтарилиши туфайли гўштдан воз кечишлари мумкин. Бу ҳақда супермаркетлар тармоғи раҳбари Стив Мурреллс айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, яқин вақтгача товуқ гўшти нарх ва сифатни ҳисобга олган ҳолда ажойиб вариант эди. Aммо ҳозир товуқнинг нархи мол гўшти нархига етиб келди. Муррелс санкциялар ва мол гўштидан қимматроқ бўлиш хавфи остида товарнинг қиймати сезиларли даражада ошиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. “Натижада одамлар ўсимлик овқатларига ўтмоқда. Мижозлар маҳсулот сотиб олаётганда ақлли бўлиши керак”, - дейди у.

Нашрнинг ёзишича, товуқ гўшти таннархи қушлар учун озиқ-овқат қимматлашгани сабабли ошган. Товуқ озуқаси одатда соя, кунгабоқар уни ва буғдой каби ингредиентларни ўз ичига олади. Нархларнинг кўтарилиши ресторан ва кафелар ишига ҳам таъсир қилди.

Киритилди: 01:50 03.05.2022. Ўқилди: 5035 марта. Фикрлар сони: 3 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!