Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Буюк Британияда мусулмонларга Ҳайит байрамини уйда нишонлаш тавсия этилди

Буюк Британияда мусулмонларга Ҳайит байрамини уйда нишонлаш тавсия этилди

Буюк Британия Мусулмонлар Кенгаши одамларни Ийд-ал-Фитр байрамини нишонлаш учун кўпчилик бўлиб йиғилмасликка, ижтимоий масофаланиш қоидасига амал қилишга чақирди.

Анъанага кўра, муқаддас Рамазон ойидан кейин нишонланадиган Ҳайит байрамида мусулмонлар дўстлари, қариндошларини зиёрат қилишади ва Ҳайит намози учун масжидга тўпланадилар. Аммо, коронавирус пандемияси шароитида Буюк Британияда сўнгги тўққиз ҳафта давомида ибодатхоналар ёпиқ ва кўпчилик бўлиб тўпланишга жиддий чекловлар қўйилган.

Мусулмонлар Кенгаши британиялик барча мусулмонлардан ушбу байрамни бир жойда тўпланиб эмас, балки виртуал тарзда нишонлашни сўради. Кенгаш бош котиби Ҳорун Хон шундай деди:

“Ҳайитни масжидлардан ва яқинларимиздан узоқда нишонлаш аввал бўлмаган ҳодиса. Бу мамлакатдаги мусулмонларга қайғули бўлса ҳам, биз сўнгги кўрсатмаларга мувофиқ ушбу муқаддас кунни нишонлашнинг энг яхши усулини топамиз».

Лидс шаҳридаги Макка номли масжиднинг имоми Қори Муҳаммад Асим чекловлар оғриқли бўлишига қарамай, Буюк Британиянинг мусулмон ҳамжамияти ўз фаолиятини давом эттиришини таъкидлади.

«Ҳозирги ҳолат олти ой олдин ақлга сиғмайдиган нарса эди, аммо бугун ақлга сиғмайдиган нарса ҳақиқатга айланди. Ҳайит ибодати – одамлар кун бўйи кутадиган нарсадир. Бу биз учун ниҳоятда қийин ва қайғули. Биз Рамазон ойида кўп руҳий йўқотишларга дуч келдик ва бу ҳолат байрам куни давом ҳам этади», деди у BBCга.

 

Киритилди: 18:25 20.05.2020. Ўқилди: 2032 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!